avatar
Куч
5.28
Рейтинг
+2.08

Muhabbat Pardayeva

Мақолалар

Чин муҳаббат

Маърифат гулшани
     
Чин муҳаббат ўлдиради

 

 

Ошиқ бўлсанг

        ёрни кўриб,

                    дил ўйнайди.

Ҳар лаҳзада

         қўлларингда

                  гул ўйнайди.

Суйдиради,

          куйдиради,

                дил тирнайди,

Чин муҳаббат

          ўлдиради,

                 лек ўлмайди.

 

 

Шод айлайди

           ишқ майидан

                 тутиб шароб,

Баьзан эса

           аҳволингни

                  қилур хароб.

Севги ўти

           тушдими бас,

                   бағринг кабоб

Чин муҳаббат

           ўлдиради

                    лек ўлмайди.

 

 

Бекинмоққа

           ундан асло

                  йўли йўқдур,

Осмондами,

            ердамисан,

                   ёқар – чўғдур.

Юрагингга

              ишқ зарбини

                    санчган ўқдур

Чин муҳаббат

               ўлдиради

                     лек ўлмайди.
Муҳаббат Пардаева

Шеърият

Блог им. muhabbat07

Кетаман
 
Ёнингиздаман лек, ёлғизман мана.
Азоб бормикан-а ортиқроқ яна,
Сиздан меҳр топмай кўксимда  яра,
Оҳ куйган кўксимни муштлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
 
Уволдур кўз ёши фарзандингизнинг,
Боқмасдан зорига дилбандингизни,
Охири уздингиз дил бандингизни,
Адолат яловин ушлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
 
Кетмоғим кимларни балки шод этар,
Афсусла кимлардур балки ёд этар,
Бир оила бузилса тоғлар дод этар,
Кўзда ёш, лабимни тишлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
 
Бахтимиз хатога алмаштирдингиз,
Меҳрингиз жафога алмаштирдингиз,
Шоҳ эдим гадога алмаштирдингиз,
Кимлар шод, кимларни ғашлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
 
Биринчиси кўйлак, қолгани ямоқ,
Бириси олтин тахт, сўнгиси сабоқ,
Хатонгиз англайсиз келасиз бироқ,
Кечирмай кўзингиз ёшлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
 
Сўзларимни ёздим кўзимда ёшла,
Бахтли бўлармисиз ул “қалам қош”ла,
Яшанг кўксингизда аламли тошла,
Қайғулар шахрига бошлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
Муҳаббат Пардаева

Дўстим Оллоҳим

Блог им. muhabbat07

Дўстим Оллоҳим
Иблис юрар теграмда кезиб
Чорлар мени у ёлғиз сезиб,
Адаштирмок истаб, кўрсатар гулзор
Асли сароб у бир тиконзор
Дилимга қул солар, иркит қўллари.
Бормасман залолат унинг  йўллари
Шайтонга нишон бўлмагай кўксим.
Ахир сен борсан-ку, ёнимда дўстим!
 
Ташлаб кетди мени ёр деб суйганим,
Базан алам қилар, у деб куйганим.
Ошкора  қучар ўзгани бугун,
Эҳ.., қийнайди юракни тугун.
Аламлар қўйдику бағримни эзиб,
Йиғламай дейману, ёш кетар сизиб.
Кетса кетаверсин куймагай кўксим,
Ахир сен борсанку ёнимда дўстим!
 
Жоним деб қучсамда гоҳо боламни,
Тушунмайди осло дилда ярамни.
Қайдан ҳам билсин у, ҳали бола-да,
Ҳаёли банд унинг гулулолада.
Фарзандим қалби ҳеч кўрмасин ғам,
Меҳирни билмаса не бўпти эркам?
Билмаса дардимни куймагай кўксим,
Ахирсен борсан-ку ёнимда дўстим.
 
Олис-олисларга термуламан жим,
Топтаб ўтар мени, устимдан ғаним.
Тиржайиб кулади қилиб масхара,
Кимларга кулгу бўлдим-а, қара?
Ғариб билиб мени кулаверсинлар,
Ўзларни шод қилиб юраверсинлар.
Хор этсаларда куймагай кўксим,
Ахир сен борсан-ку ёнимда дўстим.
 
Гарчи  сочсамда бор  бут меҳримни,
Кўксимни ўярлар, ёқар бағримни,
Дўстингман дейди-ю, қўлин чўзарлар,
Менга керагида юзин тўсарлар.
Оллоҳим, синадим дўстман деганни,
Топмадим сендан бўлак бир меҳрибонни.
Неки тушса бошимга бўлмагай оҳим,
Қалбимда бўлсанг бас, дўстим Оллоҳим.
Муҳаббат Пардаева